Вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган ота-оналарга нисбатан Мажбурий ижро бюроси томонидан қонуний таъсир чоралари қўлланилиб келинмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг буйруғига асосан Жумамурат Джумаевдан вояга етмаган уч нафар фарздандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 50 фоиз миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор Ж.С.Джумаев алимент пулларини тўлашдан буйин товлаб келган.
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими ходимларининг бир неча бор расмий огоҳлантиришларига қарамай алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги учун шаҳар маъмурий судининг қарори билан айбли деб топилиб, ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Афсуски, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан фарзандари олдидаги моддий мажбуриятни бажармасдан бўйин товлаб келганлиги учун Ж.С.Джумаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келаётган отага ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда Жиноят кодексининг мазкур моддасига асосан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan