Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш учун жавобгарлик белгиланди

Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида  даъват  қилиш  учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Рспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-679-сонли қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексигақуйидаги мазмундаги 2011-модда билан тўлдирилди, «2011-модда. Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда (14.700.000 сўмдан – 19.600.000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади“.

Тахир Тажиев, жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон тумани
судининг девонхона мудири.
Акмал Турсунов, жиноят ишлари бўйича Бандихон тумани
судининг девонхона мудири.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos