Шўрчи туманида фирибгар қўлга олинди

Шўрчи туманида фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ Қумқўрғон туман бўлими ходимлари ҳамкорликда тадбиркорлик субьектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Г. фермер хўжалиги раҳҳбарига ўзини тумандаги лойиҳалаш ташкилотларидан бирининг ходими деб таништириб, фермер хўжалигига қарашли бўлган балиқ кўлларини лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш учун тадбиркорни алдаб, унинг ишончига кириб, лойиҳа чизмаларини чизиб бериш учун дастлаб 500,0 минг сўм, лойиҳа чизмаларига имзо қўйдириш учун деб яна 4,0 млн. сўм пора талаб қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Г. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos