“Мен сизга хитой давлатида ишлаб чиқарилган “HOWOO” русумли юк автомашинасини олиб келиб бераман”, “Сиз билан автомашиналарга эҳтиёт қисмлар сотиб олиб келиш учун пул керак бўляпти”,-деган алдовлар орқали фуқароларнинг пулларини олишда “Урха-ур” енг шимариб ишга киришган ва алал оқибат боши берк кўчага кириб қолган Шоди Салимовнинг (Исм фамилияси ўзгартириб берилмоқда) сўнги борар манзили суднинг қора курсиси бўлди.
1986-йилда Шеробод тумани “Боғиобод”- маҳалласида яшовчи бу шахс илгари хам қилмишлари учун жазога тортилиб,озодликка чиқсада, ўз хаёти йўлини яна қайта тузатишга киришмасдан, ўзига тўқ, оиласидаги ортиқча пул маблағларини йиғиб, ҳали бир хайрли ишининг бошини тутмаган фуқароларга “ тўйимли хўрак билан қармоқ ташлаб, овининг” барорига келганидан шоду-хуррам юраверган.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳақиқий холатларга кўра,судланувчи Шоди Салимов биринчи жабрланувчидан 800.000.000 сўм пулларин,иккинчи жабланувчидан 6,300 АҚШ доллари ва 50.000.000 сўм пулларини,учинчи жабрланувчидан 4,000 АҚШ долларини, тўртинчи жабрланувчидан 37.000.000 сўм пулларини, бешинчи жабрланувчидан 2,100 АҚШ доллари ва 34.000.000 сўм пулларини,олтинчи жабрланувчидан 20.000.000 сўм пулларини, еттинчи жабрланувчидан 72.000.000 сўм пулларини, саккизинчи жабрланувчидан 5.000 АҚШ доллари ва 67.600.000 сўм пулларини, тўққизинчи жабрланувчидан 31.000.000 сўм пулларини, ўнинчи жабрланувчидан 1,860 АҚШ доллари, ўн биринчи жабрланувчидан 100.000.000 сўм пулларини, ўн иккинчи жабрланувчидан 41.250.000 сўм пулларини, ўн учинчи жабрланувчидан 120.000.000 сўм пулларини, ўн тўртинчи жабрланувчидан 2.000 АҚШ долларини ва ниҳоят ўн бешинчи жабрланувчидан 70.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан олиб келган.
Юқоридаги жабрланган фуқароларнинг фирибгар тузоғига тушиб, ўз пул маблағларини унинг қўлига қўш-қўллаб беришига уларнинг соддадиллиги, ишонувчанлиги, яна ҳам рўй-рост айтадиган бўлсак, лақмалиги сабаб булган.
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг хукми билан Шоди Салимовга 8 йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланди.
Айтадиганимиз, яъни юқоридаги воқеалар тафсилотини баён қилишдан мақсад , ўз яшаш тарзида атроф воқеаларига теран нигоҳ билан назар солиб, ўзгалар билан турли алмашув ва келишувларда киши қонуний муносабатларни ўрнатган холда иш юритса, хеч қачон алдовлар исканжасида қолиб кетмайди.
Олим Тоғаев, жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси
Зуфар Нарзиев, Сурхондарё вилоят суди судьяси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan