“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлими томонидан барча туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимларининг масъул ҳамда ишчи ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Айтиш керакки, бугунги кунда табиий бойлигимиз бўлган газ таъминотидан оқилона ва хавфсиз фойдаланишда аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган омиллар жуда кўп ва улар доимий ўрганиб борилмоқда. Ушбу олиб борилаётган саъй-харакатлар негизи аввало коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олишга қаратилган бўлиб, бугун ҳар бир истеъмолчининг мурожаати юзасидан амалга оширилаётган вазифалар пухта ва ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.
Айнан шу каби фикрлар юзасидан ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳамиша огоҳликка ва аҳоли ўртасида муомала маданиятини яхшилаб боришга, қолаверса, коррупцияга йўл қўймаслик асосий мақсадлардан бири эканини алоҳида таъкидлаб ўтилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда тумандаги ерли аҳоли хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагичларини ўрнатиш давомида ишларни тўғри ташкиллаштириш, чилангарлар томонидан хонадонларда техник назоратни тўғри ўтказиш ва белгиланган тариф бўйича тўловларини қабул қилиш, ҳужжатларни мувофиқлаштириш жараёнида хатоларга йўл қўймаслик ва ёлғон маълумотларни киритмаслик, мабодо шундай вазият содир бўлса ўша ходимга нисбатан қаттиқ чора қўлланилиши ҳақида кўрсатмаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлими томонидан иштирокчиларга коррупцияни ўз вақтида олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаблар бўлмаслиги учун ноқонуний табиий газ тармоғига улаш, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашиб, лавозим йўриқномасига зид равишда ишлаш, ишончдан фойдаланиб, таъмагирлик ёки фирибгарлик содир этилса, Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантириб ўтилди.
Хизматда ҳалоллик ва ҳушёрлик масъулияти ҳамиша қурол бўлиши керак эканлигини ҳар бир ходим ҳис этган бўлса ажаб эмас.
“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати