Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ва “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали ҳамкорлигида Сариосиё ва Узун туманларига уюштирилган пресс-турда, журналистлар ва блогерлар ҳудудларда аҳоли хонадонларига ўрнатилаётган “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатилиш жараёнлари билан яқиндан танишишди.

Бугунги кунда вилоятимизда жами 558 973 та газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 556 858 тасини аҳоли ва 2 115 тасини улгуржи истеъмолчилар ташкил этади. Бунда, аҳоли истеъмолчиларининг 107 833 таси табиий ҳамда 462 310 таси суюлтирилган газдан фойдаланади.

Бугунги кунда “Hududgazta‘minot” АЖ томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларида “ақлли” ҳисоблагичларни босқичма-босқич ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу каби ишларнинг олиб борилиши Сурхондарё вилоятида ҳам самарали йўлга қўйилган. “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан аҳоли хонадонларига мазкур ҳисоблагичларнинг ўрнатилишида барча куч ва воситалар жалб қилинган. 2020-2021 йилларда жами 107 833 дона электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатиш белгиланиб, ҳозирда жами 60 641 дона (56%) электрон газ ҳисоблаш ускунаси (ЭГҲУ), 23 858 та ҳимоя қутиси ва 12 580 дона газ босими ростлагич (регулятор) етказиб берилди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали тасарруфидаги 16 та туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимлари томонидан шу йилнинг 9 август ҳолатига 60 641 дона “ақлли” газ ҳисоблагич аҳоли хонадонларига ўрнатилди, 58 680 дона газ ҳисоблагич кўрсаткичлари онлайн биллинг дастурига уланди. Шу йилнинг 1 декабрь кунига қадар 47 192 дона газ ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, берилган топшириқлар ижросини тезкорлик билан амалга ошириш ва истеьмолчиларни замонавий электрон газ ҳисоблагичлари билан кенг қамровли таъминлаш мақсадида “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалига 115 нафар малакали пайвандчи ва чилангарлар шартнома асосида ишга қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида 115 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш билан бир қаторда, ишлар самарадорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

“Ақлли” ҳисоблагич ўрнатилса, ортиқса сарф ёки қаздорлик бўлмайди, сабаби, ҳисоблагичда алоҳида сим карта ўрнатилган бўлиб, истеъмолчи ҳисоб рақамида тўлов маблағи кам қолганда унинг телефонига огоҳлантирувчи СМС хабар келади. Тўлов амалга оширилмагач, тизим автомат тарзда ўчади. Яна бир қўшимча қулайлиги эса фақат иш кунлари тизим ўчирилади, ҳароратга қараб газ ҳажмини ҳисоблайди, саккиз йилда бир марта қиёслов кўригидан ўтказилади.

Сариосиё туманида жами табиий газ истеъмолчилари сони 9782 та бўлиб, шулардан, 2414 таси кўп қаватли, 7368 таси ерлик аҳоли хонадонлари “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг “Sariosiyotumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 4083 та ерлик аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилган. Уларнинг 4083 таси “BillingGaz”дастурига уланган.





Узун туманида жами табиий газ истеъмолчилари сони 5226 та бўлиб, шулардан, 680 таси кўп қаватли, 4546 таси ерли аҳоли хонадонларидир. “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг “Uzuntumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 1775 та ерлик аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилган. Уларнинг барчаси “BillingGaz”дастурига уланган.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan