Олимпия Ўйинлари тарихида илк марта баландликка сакраш бўйича ғолиблик икки спортчи ўртасида бўлинди.
Токио-2020 Олимпиадасининг енгил атлетика спорт тури баландликка сакраш баҳсларида италиялик Жанмарко Тамбери ва қатарлик Моатаз Эсса Баршим барча уринишларда бир хил кўрсаткич қайд этди. Улар энг юқори марра – 2,37 метрни забт этишди.
Натижалар бир хил кўриниш олгани сабабли ҳакам икки спортчининг розилигини сўрагач, италиялик Жанмарко «Бизга иккита олтин медаль беришнинг иложи борми?» деб сўради. Ҳакам эса «Ҳамма гап сизларда, агар хохласанглар иложи бор» деб жавоб қайтаргач, италиялик спортчи «Тарихга кирамиз, оғайни», дея қатарлик рақиби билан қўл ташлаб, ғалабани ўзаро нишонлашди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan