Олимлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган мамлакатлар номини айтди

Олимлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган мамлакатлар номини айтди

Цельсий бўйича 1,5 даража глобал исиш Тинч океанининг баъзи орол давлатлари учун фалокат бўлади. Бу ҳақда мутахассислар огоҳлантирмоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Мутахассисларнинг фикрича, бу минтақа мамлакатлари анчадан буён кучли денгиз тўлқинлари, кучли циклонлар, узоқ муддатли қурғоқчилик ва ерости сувларининг шўрланишидан азият чекмоқда, бу омиллар қишлоқ хўжалигига зарар етказмоқда. Бундан ташқари, денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли кўплаб ороллар сув остида қолмоқда. Олимларнинг фикрича, сайёра исиши билан бундай ҳодисалар тез-тез содир бўлади.

«Глобал исиш Тинч океани оролларига янада кўпроқ зарар етказиши мумкин. Денгиз сатҳи кўтарилишда давом этаверади. Бу Кирибати, Вануату ва Соломон ороллари сингари ҳудудларни яшашга яроқсиз ҳолга келтиради », — деди Greenpeace Australia Pacific тадқиқоти бўлими раҳбари Никола Казуле Guardian нашрига.

Бир кун олдин БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи ўз ҳисоботини эълон қилганди. Унга кўра, Ер 2030 йилда Цельсий бўйича 1,5-2 бўлган энг жиддий ҳарорат чегарасини кесиб ўтади.

Мутахассисларнинг айтишича, иқлим ўзгариши дунёнинг барча минтақаларига таъсир қилмоқда ва келгуси ўн йилликларда бу янада яққол намоён бўлади. Агар глобал ўртача ҳарорат 1,5 даражага кўтарилса, иссиқлик тўлқинлари кучаяди, иссиқ фасллар узайиб, совуқ фасллар қисқаради. Глобал исишнинг 2 даражаси инсон саломатлиги ва қишлоқ хўжалигига жиддий таҳдид солади

Иқлим ўзгариши нафақат ўртача жаҳон ҳароратининг ошишига, балки бошқа об-ҳаво параметрлар ўзгаришига олиб келади, бу сув тошқинлари сонининг кўпайишига, музликлар эриши ва денгиз экотизимининг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳисоботда, шунингдек, инсон фаолияти глобал исишнинг асосий ва инкор этилмайдиган сабаби экани қайд этилган. Мутахассислар шундай хулосага келдики, атмосферага карбонат ангидрид ва бошқа иссиқхона заҳарли газларининг ажралиши тез ва сезиларли даражада камайган тақдирда бу иқлим ўзгаришининг кескинлашувини камайтириши мумкин.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos