Ўзбекистонда Telegram фаолиятида узилиш кузатилди

Ўзбекистонда Telegram фаолиятида узилиш кузатилди

Ўзбекистонда 16 август куни соат, тахминан, 21:00 дан бошлаб Telegram мессенжери фаолиятида техник муаммолар кузатилди. Фойдаланувчилар иловага кира олмаган ёки унда ўз хабарларини юборишда муаммолар кузатилаётганлигидан шикоят қилган.

Downdetector маълумотига кўра, Telegram ишидаги узилиш Россия, Украина ва Латвияда ҳам кузатилган. Манбада мессенжер фаолиятидаги бундай узилишлар нима сабабдан юз бераётганига изоҳ берилмаган.

Telegram қўллаб-қувватлаш маркази вакили каналида қайд этилишича, муаммо Telegram тарафида эмас, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистонликлар Instagram ва Facebook ишида ҳам узилишлар бўлаётганини айтмоқда. Аммо Downdetector’да бундай носозлик юз бераётгани қайд этилмаган

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos