Бундан бироз аввал якунига етган Паралимпия ўйинларининг дзюдо мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуронбоев дастлабки олтин медални тақдим этган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медалларнинг умумий сони 3тага етди: Ўзбекистон ҳисобида биттадан олтин, кумуш ва бронза мавжуд. Ушбу натижа билан терма жамоа медаллар жамғариш бўйича 16-ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ўзбек вакиллари Осиё қитъасида мусобақа пешқадами Хитой ва мезбон Япониядан кейин 3-ўринни эгаллаб туришган бўлса, МДҲ давлатлари орасида Озарбайжон, Украина ва Беларусдан ортда қолмоқда. Марказий Осиё давлатлари орасида эса Ўзбекистон пешқадам.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan