Ангор туманининг “Шарқ гули” маҳалласида Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Эркин Нарманов ҳамда туман ҳокими Шоҳжахон Абдуллаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.Унда фуқароларнинг газ таъминоти, имтиёзли кредит олиш, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам, тоза ичимлик суви ҳамда ишга жойлашиш каби масалалар билан боғлиқ 80 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. – Имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим, – дейди фуқаро Турдихол Алиева. Менга 30 миллион сўм миқдорида кредит ажратиладиган бўлди. Эндиликда тикувчилик йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиб, ўзимнинг ва икки нафар маҳалладошларимнинг бандлигини таъминлайман.Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт, маблағ ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича эса мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Сектор раҳбари томонидан жойларда ўтказиб келинаётган бу каби учрашувлардан кўзланган мақсад, энг аввало муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишишдир. Жумладан ўтган 2021 йилда сайёр қабуллар ва аҳоли билан бевосита мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш ҳамда 4-сектор раҳбари ташаббуси билан ҳудудда истиқомат қилиб келаётган аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилди.

,Хусусан Ангор туманининг 4-секторга бириктирилган маҳаллалардаги 1124 та оилага турли кўринишдаги моддий ёрдамлар кўрсатилиб, 404 та оиланинг доимий даромад манбаи шакллантирилди. Ижтимоий инфратузилмани яхшилаш мақсадида кўчаларга тош-шағал ётқизилиб, йўллар асфальт қилинди. 36 та янги электр устунлари ва 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 4 таси жорий таъмирдан чиқарилди. 12 километр масофага газ қувури тортилди…

Бу каби рақамларни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо мақсад қилинган ишларни сарҳисоб қилиш эмас, аксинча ўтказилаётган ҳар бир сайёр қабул, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганишлар натижаси таҳлил қилиниб, муаммолалар бирин-кетин ҳал этилиши ва халқнинг розилигига эришиш йўлидаги изчил ишлар мунтазам тарзда амалга оширилишини таъкидлаб ўтишдир.

Cурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

1 comment
  1. Assalomu alaykum Meni 5-nafar farzandim Bor ularninig yoshlari 1,5. 2,5 5. 7. 8. yoshlari. Kup bolali oilamiz. Iltimosim shundan iboratki Iloji bulsa davlatimiz tomonidan imtiyozli uylardan foizi kamroq bulsa olishimga yordam bersangiz oldindan katta rahmat

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan