Telegram’да ўзидан катта аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган йигит ушланди

Telegram мессенжерида 26 ёшли аёлнинг беҳаё расмларини каналларда тарқатиш билан қўрқитган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази хабар қилди.

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) Ф.Н. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram’да “Равшан” номли профил эгаси, Ф.Н.нинг турли фото-суратлари ва беҳаё тасвирларини интернет орқали тарқатиш билан қўрқитган. Аёл у расмларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 22 ёшли В.Е. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган В.Е. жабрланувчи аёлга Telegram орқали ўзини “Равшан” деб таништириб, уни яхши кўриб қолганини, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, уни ишончига кирган. У аёлнинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига 3 миллион сўм пул талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, В.Е.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan