Япониядаги зилзила қурбонлари сони 62 кишига етди

Япониянинг марказий қисмида яна бир кучли зилзила содир бўлди. Мамлакат миллий метеорология департаменти маълумотларига кўра, зилзила кучи 5,5 баллни ташкил қилган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Душанбадан бери Японияда турли даражадаги 300 дан ортиқ зилзила содир бўлди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали. Мамлакатнинг бутун ғарбий қирғоқлари учун цунами хавфи 20 соатдан ортиқ давом этди. Зилзила 1885 йилдан бери Япониянинг бу қисмида содир бўлган энг кучли зилзила бўлди. Сейсмологларнинг огоҳлантиришича, бу ҳудудда кейинги ер силкинишлари тахминан бир ҳафта давом этади ва 7 баллдан юқори бўлган янги кучли зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Маҳаллий аҳоли ўта ҳушёр бўлишга, фавқулодда вазиятлар хизматлари ва расмийларнинг расмий хабарларига амал қилишга чақирилади.

Охирги маълумотларга кўра, Японияда содир бўлган кетма-кет зилзилалар оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Зилзилалар Исикава префектурасида катта вайронагарчиликларга олиб келди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan