Шоҳжаҳон Эргашев 28 март куни АҚШда жанг ўтказади

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев Instagram тармоғидаги жонли эфир пайтида навбатдаги жанги тафсилотларини очиқлади.

“Шу кунларда АҚШга учиб кетишим керак. Боиси, кеча промоутерим Дмитрий Салита қўнғироқ қилиб, 28 март кунига жанг таклифини берди. Мен қабул қилдим. Яна камар учун мажбурий даъвогарлик мақомидаги жанг бўлади. Кейин эса реваншга ҳаракат қиламан. Битта яхши жанг ўтказмасак бўлмайди. Шу мақсадда АҚШга кетиш учун ҳаракат бошланди. 28 март, Америка!”, – деди Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев 2023 йил 26 ноябрь куни АҚШда IBF чемпиони Сабриэль Матиас билан жанг қилиб, муддатидан олдин мағлубиятга учраган эди. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубият бўлиб турибди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan