Қозоғистондаги портлашда икки ўзбекистонлик жабрланди

Кеча кечқурун Бухар-Жирау туманидаги уйларнинг бирида газ баллони портлаб кетган.

30 январь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Бухар-Жирау туманидаги икки қаватли турар-жой биноларидан бирида газ баллони портлаши содир бўлди.

Портлаш оқибатида бинонинг тахминан 300 кв.м майдони – деворлари, том ва шифт тўлиқ қулаб тушган.
Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, ушбу уйда жами 46 киши яшаб келган. Портлаш вақтида эса уйда 35 киши бўлган.

Ҳодисадан сўнг қутқарув ишлари давомида 7 киши вайроналар остидан олиб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, портлашдан жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор ва улар оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Жабрланганлар – 1989 йилда туғилган Р.Холдаровнинг танаси 80 фоиз, 1987 йилда туғилган Н.Ҳакимовнинг танаси 35 фоиз куйиш, шунингдек, бош миянинг ёпиқ шикастланиши, умуртқанинг ёпиқ синиши каби жароҳатларни олган.
Айни пайтда Элчихона ҳолатни назоратга олган ва Қарағанда вилояти полицияси ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари билан алоқа ўрнатган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan