Коррупциясиз келажак сари

«Солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш»  ойлиги доирасида Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан шахсий таркиб ҳамда солиқ тўловчилар ўртасида кенг кўламли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида олиб борилган навбатдаги тарғибот тадбирларида тадбиркорларга солиқ ходимлари билан боғлиқ коррупцион ҳуқуқбузарликларга дуч келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилиб,  тарқатма материаллар тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, солиқ органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва ноқонуний ҳаракатлар тўғрисида маълумотларни @dsq_anticorrupciya_bot махсус телеграм боти, орг@soliq.uz электрон почтаси орқали юборишингиз, шунингдек, Солиқ қўмитасининг 71-244-98-98 ҳамда Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасининг 76-228-03-38 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan