Москвадаги терактда ҳалок бўлганлар сони 143 нафарга етди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 22 март куни Crocus City Hall концерт залида содир этилган теракт натижасида ҳалок бўлганларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. 27 март соат 20:15 ҳолатига кўра, рўйхатда 143 нафар шахс бор эди.

Таъкидланганишича, рўйхат Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларини акс эттиради ва суд-тиббиёт экспертизаси маълумотлари асосида тузатилади.

Расмий маълумотларга кўра, концерт залига уюштирилган ҳужумда 360 киши, жумладан, 11 бола ҳам тан жароҳати олган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси жабрланувчилардан уларнинг қариндошлари ёки дўстларининг террорчилик ҳужуми натижасида “йўқолиб қолгани” ҳақида 143 та баёнот олганини маълум қилди.

22 март куни Москвадаги Crocus City Hall биносида теракт содир бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. ФСБ 11 гумондорнинг ҳибсга олингани, улардан 8 нафари 22 майгача ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Тергов маълумотларига кўра, улардан беш нафари Тожикистон фуқаролари, яна икки нафари Россия фуқаролигини олган республика фуқаролари, яна бир нафари эса Россия фуқаролигини олган Қирғизистон фуқароси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan