Мунтазам қалампир истеъмол қилган россиялик эркак вафот этди

Волгоград вилоятида яшовчи Юрий Кручинин дунёнинг энг аччиқ қалампирини мунтазам истеъмол қилгани сабабли касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

“Carolina Reaper”  номли чили қалампири АҚШда ишлаб чиқилган ва ҳозирда Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида киритилган. 58 ёшли Кручинин уни бозорда буюртма қилган ва бир ой давомида истеъмол қилган.

Маълумотларга кўра, Кручининнинг яқин қариндошлари бўлмаган ва унинг дўстлари интернетдан фойдаланиб, эркакнинг жиянини топишга муваффақ бўлган. У келиб, Юрийни дафн этишга ёрдам берган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan