Коранавмрус пандемияси даврида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа ёрдамга муҳтож фуқароларга озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотлар беғараз етказиб берилмоқда.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати сурхондарёлик ёшларни ҳам фаолликка ундади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармасидан кредит олиб ўз фаолиятини ривожлантираётган ёш тадбиркор ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” карвони уюштирилди. Бу хайрия тадбири орқали 1000 эҳтиёжманд оилага 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.
Бугун хайрия ёрдами орттирилган автомашиналар карвони Ёшлар марказидан Термиз шаҳри ва барча туманларга йўл олди.