?Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
?Учрашувда ХМК томонидан режалаштирилаётган бирламчи ва иккиламчи бозорларда уй-жойни молиялаштиришни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта бизнесни (МКЎБ) молиялаштириш бозорини кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳалар муҳокама қилинди.
?ХМК экспертлари томонидан уй-жой секторининг дастлабки диагностикаси ва МКЎБ объектларини молиялаштириш натижалари тақдим этилди. Томонлар бозор шароитида ипотека кредитларини молиялаштириш манбаларини шакллантириш ва узоқ муддатли ресурслар кўламини ошириш, шунингдек, МКЎБ субъектларини молиялаштириш бозорини янада ривожлантириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
?Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва келгусида бирга олиб бориладиган ишларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.
Маълумот учун: Халқаро молия корпорацияси Жаҳон банки таркибига кирувчи халқаро молия муассасаси ҳисобланади. Корпорация ривожланаётган мамлакатларга барқарор инвестициялар оқимини таъминлаш мақсадида 1956 йилда ташкил этилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan