АҚШ биринчи марта тижорат ядро реакторини қуришга рухсат берди

АҚШ биринчи марта тижорат ядро реакторини қуришга рухсат берди

АҚШ ҳукумати биринчи марта кичик тижорат ядро реакторини қуришга рухсат берди, деб хабар бермоқда “Ассоcиатед Пресс”.

“АҚШ Ядровий назорат комиссияси “НуСcале Поwер” томонидан модулли ядровий реактор қуриш тўғрисидаги аризани маъқуллади”, дейилади хабарда.

Реакторни Айдахо штатидаги АҚШ Энергетика вазирлиги ҳудудида қуриш режалаштирилган. Таъкидланишича, кичик реакторнинг қуввати 50 мингдан зиёд уйни электр энергияси билан таъминлаш учун етарли бўлади.

“Лойиҳа доирасида 12 та кичик реактор қурилиши кўзда тутилган, уни амалга ошириш 2029-2030 йилларга режалаштирилган”, дея таъкидлайди агентлик.

Компаниянинг маълум қилишича, реакторлар замонавий хавфсизлик хусусиятларига, жумладан, ўз-ўзини совитиш ва автоматик ўчиришга эга.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos