Сурхондарё_вилояти Умумхалқ муҳокамаси орқали қабул қилинадиган ҳужжат таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берадиСурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, вилоятининг барча умумтаълим мактаблари меҳнат жамоаларида, ота-оналар ва кенг жамоатчилик ўртасида Президентимизнинг “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси қизғин муҳокамадан ўтмоқда.Бугун вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг бир гуруҳ таълим муассасалари раҳбарлари, малакали ва тажрибали ўқитувчилар билан ўтказган учрашувида ҳам уларнинг таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan