Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 10 305 тани ташкил этган.
2021 йилнинг 9 ойида мазкур соҳага доир 1 399 та янги корхона ва ташкилотлар яратилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,1 % га ошган.
2021 йилнинг 9 ойида ҳудудлар орасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:
? Тошкент шаҳрида – 258 та
?Фарғона вилоятида – 158 та
?Самарқанд вилоятида – 149 та
?Тошкент вилоятида – 115 та