Айни пайтда Туркия давлатида бўлиб турган Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Озарбайжон Маданият вазири Анер Каримов ва Қатар давлати маданият вазирлиги вакиллари билан Истанбул Археология музейига ташриф буюрди. Музейда мавжуд тарихий экспонатлар ва музей тарихига оид ноёб қўлёзмалар билан таниш асносида ўзаро маданий учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида ўзаро маданий алоқалар, янги маданий ҳамкорликлар ва соҳада ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.