Шеробод тумани азалдан ўзининг сўлим табиати, тарихий қадамжолари билан кщпчиликнинг эътибор марказида бўлиб келган. Бу эса ўз-ўзидан туманда ички ва ташқи туризм ривожи учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Маданий меросни авраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга етказишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган медиа-тур ОАВ ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолллари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари “Чўмишли” маҳалласи ҳудудида жойлашган Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, улуғ аллома ва ёдгорлик ҳақида кенг маълумотларга эга бўлишди. Йирик муҳаддис олим сифатида шуҳрат қозонган Термизий бобомизнинг қабри жойлашган мазкур мажмуа йилнинг тўрт фаслида ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум бўлиб, ушбу манзил тумандаги туризм учун энг қулай манзилгоҳлардан бири саналади.
Навбатдаги манзил туманнинг “Чорбоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган Хўжаикон туз ғори бўлди. Ушбу шифобахш маскан Марказий Осиёда ягона бўлиб, бу ердаги туз тошлари бугунги кунда ажойиб сувинерлар тайёрлаш учун ҳам хизмат қилмоқда.
Ушбу масканга маҳаллий ва хорижий меҳмонлар асосан шифо излаб келишади. Айтишларига қараганда, ғордаги тузлар юрак, асаб ва нафас олиш органлари билан боғлиқ хасталикларга даво бўлиши маълум қилинди. Сурхон замини бой тарихга эга бўлиши билан бирга бу ерда жуда кўп маданий мерос объекталари мавжуд. Уларни бор ҳолича сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш шу юртда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Медеа-тур бу давомида жиҳатлар алоҳида урғуланди.