?. Бунинг учун илдизмеваси ичи ковак қилиб ўйилади ва унга шакар ёки асал билан тўлдирилади. Чамаси 6 соатдан сўнг шарбат тайёр бўлади. Ўт (сафро) ажралишида ижобий самара бергани учун холецистит (ўт пуфаги яллиғланиши) да яхши наф беради. Жигар циррози(сўлиши ва қуриши), яллиғланишда малҳам бўла олади. У пешоб ҳайдовчи, балғам кўчирувчи сифатида тавсия этилади. Турп, лавлаги, сабзи шарбатлари аралашмаси камқонлик (анемия)да қўлланилади.
Турп шарбати кунига таомдан олдин 2 ош қошиқдан ичиб турилса, беҳоллик, кайфият тушиши, мушакдаги оғриқдан озорланишига шифо бағишлайди.
?. Турп шарбатидан тайёрланган қувватбахш дармон-дорини тайёрлаш учун 3 ош қошиқ турп шарбати, 2 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ ош тузи олинади-да, обдан аралаштирилади. Кейин ундан кунига 1 ош қошиқдан 3 маҳал қабул қилинади. Бу малҳамдан 15 кун давомида ичиб турилса, иммунитет кўтарилиб, куч-қувват бахшида этади.
?.Турпни юпқа қилиб кесиб, устига шакар сепилади-да, 12 соатга қолдирилади. Ажралиб чиққан шарбатини идишга солиб, ундан ҳар соатда 1 ош қошиқдан ичилади. Бу даволаш йўли билан йўтал тезда даф бўлади.