Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди.
Унга кўра,
ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда) жиноятлари ғаразли ниятларда содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
пора олганлик (210-модда), пора берганлик (211-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик (212-модда) учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланмоқда.
Қонун Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.