Брянскда синфдошини отиб ўлдирган қизнинг отаси қамалди

Аввалроқ Россиянинг Брянск шаҳридаги 5-сонли гимназияда 8-синф ўқувчиси отишма содир қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг ўқувчининг отаси икки ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Брянск умумий юрисдикция судларининг матбуот хизмати хабар берди.

“Дмитрий Дмитриевич Афанаскинга нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танлансин”, дейди судья.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи ўз ов милтиғини сақлашга эҳтиётсизлик қилган, бунинг оқибатида вояга етмаган қизи уни мактабга олиб кетиб, синфдошларига қарата ўқ узган.

Шунингдек, эркак мактаб ўқувчисига таҳдид қилиш, шафқатсиз муносабатда бўлиш ва унинг инсоний қадр-қимматини мунтазам камситиш йўли билан ўз жонига қасд қилишга ундаганликда ҳам айбланмоқда.

Учрашувда Афанаскин овчи эмаслигини, қурол эса хавфсизлик мақсадида уйида бўлганини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, у лицензия муддати тугаганидан кейин уни ташлаб юборишни режалаштирган.

Бундан ташқари, Афанаскин қизига нисбатан зўравонликни рад этган ва унинг адвокати мактаб ўқувчисининг кундалигида унинг ўз жонига қасд қилиш қарорига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа одамлар ҳақидаги маълумотлар борлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу отишмадан сўнг қизнинг отасидан ташқари “Excalibur” хусусий қўриқлаш компанияси раҳбари Сергей Поддубной ва қўриқчи Галина Черткова қўлга олинганди. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan