Қозоғистонда 4,6 магнитудали зилзила юз берди

Бугун, 7 январь куни Олмаота яқинида маҳаллий вақт билан соат 09:10 да 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Stan.kz” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сейсмологик тажриба-услубий экспедиция маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 55 километр шарқда бўлган.
Зилзила энергия класси 9,3. Магнитудаси 4,6. Чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь куни Ғарбий Қозоғистон вилояти Ўрал шаҳри Сирим Датов кўчасида жойлашган кафеда кучли портлаш содир бўлиб 2 киши воқеа жойида вафот этган, 5 нафар жароҳатланганлардан икки нафари эса ўзбекистонликлар экани айтилганди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan