Японияда ўзбек тилини ўргатувчи қўлланма нашр этилди

Японияда ўзбек тили бўйича дарслик нашр этилди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан хабар бермоқда.
Уни Токио чет тиллар университети ходими Хидака Синсуке тайёрлаган.
Қўлланма лотин алифбоси асосида ёзилган бўлиб, 160 саҳифа ва 20 та дарсликдан иборат.

Оғзаки нутқни ривожлантириш учун аудио дарслар ҳам мавжуд.
Муаллифнинг сўзларига кўра, бу китоб Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилиш ва иш сафари қилиш имконини беради.

Қўлланма 2024 йил 29 январда сотувга чиқарилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan