Бокуда кучли портлаш юз берди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги мебель устахонасида йирик портлаш ва ёнғин юз берди. Бу ҳақда “Zamon.uz” РиаНовостига таяниб хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 24 киши жабрланган. Улар турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага эвакуация қилинган.

Фавқулодда ҳолат юз берган жойда тез ёрдам бригадалари навбатчилик қилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan