Ўзбекистон МТЖ 1/4 финалда

Осиё кубоги-2023 нимчоракфинали доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Таиландни мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олган 5-жамоага айланди.
Учрашувнининг 37-дақиқасида Азизбек Турғунбоев рақиб дарвозасига гол киритди – 1:0. Бу Азизбекнинг турнирдаги иккинчи голи бўлиб, Таиланднинг Қатарда ўтказиб юборган илк голига айланди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида эса ҳисоб тенглашди. Супачокнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтара олмади – 1:1.
65-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига йўллади – 2:1.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси ғалабага эришиб, чоракфиналга йўлланма олган 5-жамоага айланди. Бунгача Австралия, Тожикистон, Иордания ва Қатар 1/4 финалга йўл олганди. Ўзбекистон кейинги босқичда мезбон Қатарга қарши майдонга тушади. Ўйин 3 феврал куни бўлиб ўтади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan