Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар қилди.

Дастлабки берилган маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси Навас Насмел кеча, 28 февраль куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон Республикаси фуқароси Навас Насмел вафот этди.

Дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневманияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Ўз вақтида маъмурият томониданҲиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилинди.

Бош прокуратура матбуот котибига кўра, ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan