Ҳисор давлат қўриқхонасида оқ бошли қумой фото-қопқонга тушди

Оқ бошли қумой заиф, қисқариб бораётган, ўтроқ, мозаик тарқалган номинал кенжа тур сифатида халқаро Қизил рўйхат ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Сўнгги йилларда Оҳангарон сув омборида 30 тагача, Обжазсойда (Қурама тоғи) 46 та, Деҳқонободда – 70 та, Танги қишлоғида (Кўҳитанг) – 27 та дан иборат галаси учраган.

Сурхон давлат қўриқхонасида мазкур турнинг умумий сони 2015 йилда 55-60 тани ташкил этган. Марказий Осиё популяциясининг сони барқарор. Дунёдаги популяцияси 500 мингдан 1 миллионтагача экани тахмин қилинади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan