Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong тўқнашди. Жароҳатланганлар бор.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда бир нечта автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Тошкентнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида 3 нафар ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.

“Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan