Бухоро вилояти ИИБнинг икки нафар офицери наркосавдога аралашгани аниқланди

16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходимлари гиёванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашганлари аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида қўлга олинганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳеч бир кўринишдаги жиноий қилмишлар жазосиз қолмаслигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш ишлари давом этмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan