11 нафар назорат остидаги шахслар муддатидан илгари озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Шўрчи туман Ички ишлар бўлимида сайёр суд ўтказилди.

Ўтказилган сайёр судда Шўрчи туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган 11 нафар назорат остидаги шахслар Наврўз байрами арафасида инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг судьяси Ш.Қодиров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan