Тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар давом этмоқда

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва уларни рағбатлаштириш мақсадида жорий этилган бўлиб, мазкур рейтингда юқори натижаларни қайд этаётган ишбилармонларга кўплаб солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси ходимлари умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида бўлиб, тадбиркорларни мазкур имкониятлар ва имтиёзлардан хабардор қилишмоқда.

  • Тадбиркорлар фаолияти жами 23 та мезон асосида баҳоланиб,баллар йиғиндисига таъсир этувчи умумий, балларни камайтирувчи ва қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар тадбиркорларни солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўғри бажаришга ундамоқда, – дейди вилоят солиқ бошқармаси “Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими” бош инспектори Собир Рахмонқулов. – Энг муҳими тадбиркорлар шахсий кабинетлари орқали баҳолаш кўрсаткичлари ва берилган баллар тўғрисида реал вақт режимида маълумот олиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш имкониятига эгалар.

Жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан кўплаб семинарлар, бевосита мулоқотлар, тадбиркорлар билан манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилиб, минглаб солиқ тўловчиларга барқарорлик рейтингининг мазмун-моҳияти ва баҳолаш тартиби тушунтирилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan