Қурилиш вазирлиги сайти ИШИД томонидан бузиб кирилгани ҳақида хабар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Қурилиш вазирлигининг “Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш” миллий ахборот тизими ИШИД жангарилари томонидан бузиб кирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларга кўра, “Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз ” дея ёзиб қолдириб кетилган. Вазирлик ҳолат бўйича расмий муносабат эълон қилди.
Маълум қилинишича, расмий сайтга бузиб кирилмаган.

“Бугун, 26 март куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг mc.uz расмий сайтидаги rd.mc.uz ҳаволаси ҳаккерлар ҳужуми туфайли бузилган эди.
Айни пайтда расмий сайт ишлаётганини ва ушбу ҳаволадаги фаолият қайта тикланаётганини маълум қиламиз”, – дейилади хабарда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan