Сурхондарё вилояти делегацияси Тожикистонда бўлиб ўтган Наврўз тантаналарида иштирок этди


Қўшни Тожикистон давлатининг таклифига кўра, Сурхондарё вилояти делегацияси Ҳисор шаҳри ҳамда Хатлон вилоятининг асосий Наврўз байрами тантаналарида қатнашди.


Наврўз тантаналарида тожик халқининг миллий куй-қўшиқлари, мақом санъати намуналари ижро этилди, урф-одат ва анъаналари намойиш қилинди. Шу билан бирга ўзбек мумтоз ашулари ижроси этилди.


Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраев бошлигидаги делегация Ҳисор шаҳри ҳамда Хатлон вилоятининг Бохтар шаҳри, Жалолиддин Балхий ва Шаҳритуз туманларидаги тарихий, диққатга сазовор жойларда бўлишди, қўшни мамлакат ҳудудларидаги ўзгаришлар билан яқиндан танишишди.



Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan