8 ўзбекистонлик ҳалок бўлган Ақтўбедаги ЙТҲ бўйича жиноят иши очилди

2024 йилнинг 3 апрелида Актобе вилояти, Алға тумани ҳудудидан ўтувчи “Самара-Шимкент” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлди. 

Қозоғистондаги Ўзбекистон Элчихонаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси Қозоғистон Республикаиснинг тегишли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорликда ишламоқда. Ҳолат алоҳида назоратга олинган.

Қўшимча маълумотлар бўйича ЎР Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги рақам бўйича мурожаат қилиш мумкин +7 (729) 277-71-17.

Ақтаудаги Ўзбекистон бош консуллиги хабарига кўра, ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan