Тайвандаги зилзила қурбонлари 10га яқинлашди, жароҳатланганлар 1000дан ошди

Тайвандаги зилзила оқибатида 1038 киши жабрланди, деб хабар берди Хитойнинг CGTN халқаро телеканали фавқулодда вазиятлар расмийларига таяниб.

3 апрель куни эрталаб содир бўлган кўплаб зилзилалардан сўнг 52 киши бедарак йўқолган, яна 93 киши харобалар остида қолмоқда. Тўққиз киши ҳалок бўлди.

Зилзилалар темир йўлда, тезюрар темир йўлда ва метрода учта аварияга сабаб бўлди. 125 та бино шикастланган, 91 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган. 7,2 магнитудали зилзила камида охирги 25 йилдаги энг кучли зилзила бўлди. Зилзила эпицентри Хуалян округидан 25 км жануби-шарқда жойлашган. 60 дан ортиқ зилзила содир бўлди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan