Тадбиркорлар фаолияти қандай баҳоланади?

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси ходимлари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш ҳамда фаолиятларини баҳолаш мезонлари билан таништириш мақсадида Термиз шаҳридаги бир қанча умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчаларида бўлишди.

Унда тадбиркорларга 100 балл олиш имконини берувчи 23 та умумий мезонлар, шунингдек, жойлашган жой ўзгариши, тадбиркорлик субъекти раҳбарининг қўнимсизлиги, тақдим этилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан тузатишлар киритилиши каби ҳолатлар баллар камайишига сабаб бўлиши тушунтирилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, тадбиркорлик субъектлари, шахсий кабинет орқали рейтингдаги тоифасини мунтазам тарзда кузатиб боришлари, қандай мезонларга асосан қанча балл берилганлиги ва камчиликларни қандай бартараф этиш ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.

Баҳолаш мезонлари солиқ тўловчи томонидан тегишли ўзгаришлар киритилиши билан онлайн янгиланиб борилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan