Видеотасвирда томонларнинг ўзаро келишув жараёнида олинган

Жорий йилнинг 16 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган“Фуқароларнинг куни ташкилот ходимларини кутиш билан ўтмасин” мазмунидаги хабар Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлимига фуқаро Тўхтаой Мейлиева алимент масаласида мурожаат қилган. Ўрганиш давомида Тўхтаой Мейлиева фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати тарафлар ўзаро келишганлиги сабабли ундирувчининг 29.11.2023 йилдаги аризасига асосан қайтариб берилган ва иш юритувдан тугатилган.

Шундан сўнг, ундирувчи “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш  тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ундирувчи ижро ҳужжатини қайта ижрога топшириш истагини билдирган.

Давлат ижрочисининг ташаббуси билан қарздор Тошалиев Одил Джураевич ҳамда ундирувчи Т.Мейлиева чақиртирилганганда, Т.Мейлиева ва қарздор Тошалиев Одилнинг яқин қариндошлари бўлимга ташриф буюришган ва алимент масаласида келишмоқчи бўлишган, шу сабабли давлат ижрочиси тарафларнинг яқин қариндошларига келишишига имконият яратган.

Шундан сўнг, ундирувчига қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан 15 млн. сўм алимент маблағи ундириб берилган.

Видеотасвирдаги ҳолат эса, томонларнинг алимент маблағини қабул қилиши ва ўзаро келишув масаласи жараёнида олинган.

Бўлим томонидан ҳар куни  14-18 нафарга яқин фуқаролар қабул қилинади ва улар учун кутиши бино ичида шароит яратиб берилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan