Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Денов бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Денов туман тиббиёт бирлашмасида фельдшер-лаборанти С.Х. фуқаро Б.ни алдаб, ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Денов туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Тез тиббий ёрдам бўлимига ҳайдовчи вазифасига ишга киритиш эвазига 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.