Билимли ва салоҳиятли ёшлар мамлакат тараққиётини белгиловчи асосий кучдир. Шу боис юртимизда азалдан ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия бермоқ устувор вазифалардан бири саналган.
“Ёшлар куни” муносабати билан вилоят давлат солиқ бошқармасида ўтказилган “Ёшлар билан учрашув”да ҳам бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз борди.
– Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органларида 845 нафар ходим фаолият юритаётган бўлса, улардан 167 нафарини, яъни умумий таркибнинг 20 фоизини ёшлар ташкил этади”, – дейди Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов. – Соҳа ривожини таъминлашда профессионал кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Айни шу мақсадда тизимда фаолият юритаётган ёшларнинг профессионал мутахассис бўлиб етишиши учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, бугунги кунда ушбу ёшларнинг 12 нафари турли раҳбарлик лавозимларида, яъни Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, бўлим ва шўъба бошлиқлари каби масъулиятли лавозимларда ишлаб келмоқда.
Мавлоно Жалолиддин Румий таъкидлаганидек, “Ғайратинг қанотингдир”. Тадбир якунида вилоят давлат солиқ хизмати органларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлар тақдирланиб, уларнинг 12 нафарига навбатдаги махсус унвон, 22 нафарига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари берилди.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати