Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда тантанали кутиб олинди

Эслатиб ўтамиз, 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилди.


Ушбу жанг 12 раунд этиб белгиланган, аммо жангнинг 11-раунди якунланган пайтда Сезар Кано жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади.


Ҳакамлар ушбу учрашувнинг ғолибини очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди. Учта ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди. Шу тариқа юртдошимиз ўзининг 15-ғалабасини қўлга киритди.


Ушбу жанг ғолиби WБА камари учун расмий даъвогарга айланади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan