Ўзбекистон Гамбия билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Ғарбий Африкадаги Гамбия давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Шу ҳақдаги тегишли Қўшма коммюнике 14 март куни АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида имзоланди.

Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили Ламине Дибба имзолаган.


Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирган. Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилган. Шу тариқа, Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди.


Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Ню-Ёрк шаҳрида Ўзбекистон ва Марказий Америкада жойлашган Белиз давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланган эди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan