Қашқадарёдаги Наврўз тадбирида газ баллони портлади

2024 йил 18 март куни соат Кўкдала тумани “Туқмор” кишлогидаги очик дала майдонида бўлиб ўтаётган Наврўз байрами тадбирида ўчоққа яқин 25 литрли газ баллон портлаб кетди.


Натижада ўчоққа яқин турган фуқаролар куйган ва 30 нафар фуқаро шифохонага мурожаат килган. Уларнинг 13 нафарига бирламчи ва 12 нафарига амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган. 


Турли даражадаги куйиш тан жароҳати олган 5 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.


Ҳодиса юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan