Ўзбекистоннинг шаҳар жойларида никоҳ қайд этилиши кўпайди

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони 35 067 нафарни ташкил этган.

Мазкур никоҳларнинг 1 515 нафари ёки 4,3 % и фарзандли фуқаролар иштирокида қайд этилган.

Қайд этилишича, шаҳар жойларда йил бошидан қайд этилган никоҳлар сони ошган
Яъни 2024 йилнинг январь-февраль ойида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида шаҳар жойларда 16 310 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 272 тага ёки 8,5 % га ошган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan